Конституция бизнинг эркин ва обод турмушимизнинг асосидир

Конституция бизнинг эркин ва обод турмушимизнинг асосидир

     2019 йилнинг 6 декабрь санасида “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факултети биринчи курс БИЛМ-01 ва БҲН-01 гуруҳ талабалари, мураббийлар А.М.Арипова ва Д.Р.Шаймардановалар ташаббуслари остида “Конституция бизнинг эркин ва обод турмушимизнинг асосидир” мавзусида очиқ дарс соатини ташкил қилдилар.

 

    Дарс давомида талабалар мавзуга доир тайёрланган тақдимотни шархлаш, инсерт жадвалини тўлдириш, иншо ёзиш, вазиятли масалалар ва кроссвордни ечиш, шунингдек, Конституция кунига бағишланган табрикномалар тайёрлаш каби ижодий ишлар билан банд бўлдилар.

 

 

16:55 / 2019-12-09
Success helper
Success warning